ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Бугун Россия президенти 2018 йилда давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйишни ният қилганини эълон қилди, деб хабар қилди РИА Новости.
"Мен Россия Федерацияси президенти лавозимига номзодимни тақдим этаман", — деб таъкидлади Путин ГАЗ заводи ишчилари билан ўтказилган учрашув чоғида.
2000 йил март ойида Владимир Путин биринчи марта президент этиб сайланди. 2004 йилда у ушбу лавозимга қайта сайланди. 2008 йилдан 2012 йилгача ҳукумат раиси лавозимида ишлаган, 2012 йилда эса яна давлат раҳбари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 март куни Россия президентининг навбатдаги сайлови бўлиб ўтади. Сайлов компанияси 2017 йил декабрь ойида бошланади.