ЎФФ "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал ўйини юзасидан баёнот берди

© Twitter / MSNЦеремония награждения Кубка Узбекистана после окончания финального матча между ташкентскими "Бунёдкором" и "Локомотивом"
Церемония награждения Кубка Узбекистана после окончания финального матча между ташкентскими Бунёдкором и Локомотивом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув ниҳоясига етганидан сўнг "Бунёдкор"майдонига юзлаб мухлислар тушиб келишгани тасвирланган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалганди

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерацияси 4 декабрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал ўйини бўйича баёнот берди.

"Учрашув пайтида 34 минг мухлисга мўлжалланган "Бунёдкор" стадиони ишқибозлар билан тўлиб-тошди. Бу ҳолат юртимизда ўзбек футболига мухлислар томонидан бўлган қизиқишнинг яна ошаётганидан дарак беради", дейилади баёнотда.

Финал ўйини олдидан стадионда шоу-дастур ташкил этилди ва Шаҳзода, Райҳон, "Уммон", "Беном", Шаҳриёр, Рухшона каби эстрада юлдузлари чиқиш қилишди.

ЎФФ шоу дастурини ташкил этишда кўрсатган амалий ёрдами учун Ўзбекистон Маданият вазирлигига ўз миннатдорлигини билдирди.

Выборы президента ФИФА - Sputnik Ўзбекистон
Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги ғолибига совринни ОФК президенти топширади

"Шу йилнинг 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ОЧЛ финали бўлиб ўтган ва бу финал учрашувини ПФЛ бош директори Омон Ғофуров бевосита стадиондан кузатиб борган эди. Омон Ғофуров ОЧЛ финали каби нуфузли мусобақаларни ташкил этиш тажрибасини ўрганиб, бу тажрибани юртимизда ҳам қўллаш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финалини катта шоу тариқасида ўтказишга қарор қилинди.

Мухлисларни стадионда хурсанд қилиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан копток ва шарфлар совға тариқасида тарқатилди. Мухлисларнинг эмоцияларга берилиб, ўйин якунига етганидан сўнг "Локомотив" клуби футболчиларини табриклаш мақсадида майдонга чиқиб кетиши каби вазиятлар футболи ривожланган давлатларда ҳам учраб турадиган ҳолат ҳисобланади", дейилади ЎФФ баёнотида.

Финал учрашувини ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа бевосита стадиондан кузатиб борди.

Баёнотда "ОФК президенти муросасиз кечган финал ўйинидан катта таассурот олганини таъкидлаб, малакатимизда мухлисларнинг футболга бўлган қизиқиши юқори эканини қайд этиб ўтди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси келаси мавсумдаги учрашувларни ҳам кўтаринки кайфиятда, ҳақиқий байрам тарзида ўтказиб, футбол мухлисларини хурсанд қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради", дейилган ва мухлисларни стадионга чорланган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув ниҳоясига етганидан сўнг "Бунёдкор"майдонига юзлаб мухлислар тушиб келишгани тасвирланган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Янгиликлар лентаси
0