Бобур, Беруний ва Навоий қабрлари биргаликда ободонлаштирилади

© AFP 2023 / NICOLAS ASFOURI Мавзолей в Кабуле, в котором похоронен тимуридский правитель Индии и Афганистана Бабур
Мавзолей в Кабуле, в котором похоронен тимуридский правитель Индии и Афганистана Бабур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида турли йўналишларда маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Афғонистон ҳудудида жойлашган Бобур, Беруний ва Навоий қабрлари икки мамлакат ҳамкорлигида ободонлаштиришга келишиб олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Ўзбек ва афғон умумий маданияти рамзи бўлган Абу Райҳон Беруний (Ғазнада), Алишер Навоий (Ҳиротда), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (Кобулда) каби буюк сиймолар қадамжоларини биргаликда қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича ҳам келишиб олинди”, — дейилган хабарда.

Ундан ташқари 2018 йилда Афғонистонда Абу Райҳон Берунийнинг илмий ижодига бағишланган Ўзбекистонда эса — Гавҳарбегимга бағишланган халқаро анжуманлар ўтказишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин алоҳида ўзбекистонлик усталар гуруҳи катта машаққатлар билан Афғонистондаги ўзбек алломалари қабрларини ободонлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0