ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Россия Давлат Думаси вице-спикери мигрантларни рўйхатга олиш ҳақидаги қонун лойиҳасига иккита муҳим ўзгариш киритишни таклиф қилди.
Хусусан, "қабул қилувчи томон" иборасига аниқлик киритиш ҳамда "қабул қилувчи томон"га мигрантларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи бериш, ҳақида.
"Ҳозирги қонунга кўра, мигрантларни Россияда "қабул қилувчи томон", бу уларга иш берувчи юридик шахс ҳам уларни ўз уйига рўйхатга қўйувчи жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин. Мигрантларни ўз уйига рўйхатга қўйган фуқаро уларни рўйхатдан чиқариш ҳуқуқига эга эмас. Бу баъзи ҳолларда тушунмовчиликка олиб келмоқда", — деди Яровая.
Яровая "қабул қилиувчи томон" аризасига кўра мигрантларни рўйхатдан чиқаришни таклиф қилмоқда. Депутат фикрига кўра, бу чет эл фуқароларини, қонуний асоссиз, Россия ҳудудида қолиш имконидан маҳрум қилади.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу қонун лойиҳаси Россия ИИВ, Россия ҳудудлари ва Думанинг миллатлар қўмитаси томонидан маъқулланган.