Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланмоқда. Жамиятда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Умумхалқ муҳокамасидан сўнг беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.
Ўзбекистон сентябрь ойнинг бошидан миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтди. Бу борада аҳоли учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича барча зарур чоралар кўрилди.
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар, аввало, қўшни давлатлар билан олиб бораётган очиқ, конструктив, ўзаро манфаатли ташқи сиёсати Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шавкат Мирзиёев ўтган даврда Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Туркия, Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифлари республика ташқи сиёсатида самарали ҳамкорлик ва дўстона муносабатларига алоҳида эътибор қаратилаётганининг амалий исботидир.
Ўзбекистон айнан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга оширмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, ўтган қисқа вақт мобайнида минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратишга эришилди.
Ўтган бир йил давомида тасвирга олинган энг ёрқин фото суратларни Sputnik Ўзбекистон фото жамланмасида кўришингиз мумкин.