ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғида Майкл Жексон рақсини қойилмақом ижро этган тошкентлик амакининг видеоси топилди.
Facebook фойдаланиувчилари айтишига қараганда у кишининг исми Ойбек бўлиб, у Юнусободдаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилар экан.
Ойбек ака рақсга тушишни консерваторияда ўрганмаган, албатта, лекин ҳаракатланиши, чаққонлиги, Майкл Жексонга жуда ўхшаш. Рақс ижро этилиши ҳам юқори даражада. Раққос чин дилдан, ўзи ҳам роҳатланиб ижро этаётгани кўриниб турибди.
"Бу ё Майклнинг ўзи ё унинг устози", — деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири видео остида.
"У кишини яхши кийинтириб саҳнага чиқарса ҳар қандай гуруҳнинг кўрки бўлади", — дейди Мавлуда исмли фойдаланувчи.
"Бу киши бизнинг қўшни, Ойбек. У анчадан бери шунака рақсга тушиб юради", — деб ёзган Раношка исмли Facebook фойдаланувчиси.