Марказий банк: Ўзбекистон иқтисоди 2018 йилда 6 %га ўсади

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишНа раскройном участке текстильного предприятия в Узбекистане
На раскройном участке текстильного предприятия в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош молиявий назоратчиси келаси йилда Ўзбекистон ЯИМи 6%га, мамлакатдаги пул ҳажми эса - 12 %га ўсишини прогноз қилди.

ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Марказий банк прогнозига кўра, келаси йил Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти 5,5 – 6 %га ўсади.

“2018 йилда мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5-6,0 фоиз атрофида бўлиши, Давлат бюджетининг профицит билан ижро этилиши, шуниндек мамлакат тўлов баланси, шу жумладан жорий операциялар ҳисобварағининг ижобий сальдоси кутилмоқда”, — дейилган банк хабарида.

Тўлов баланси ва жорий операциялар ҳисобварағининг ижобийлиги, ўз навбатида, сўм алмашув курсининг барқарорлигини мустаҳкамловчи омил бўлиб хизмат қилади.

Бу йил ЯИМ ўсиши 7,4 % ни ташкил қилади

Банк хулосасига кўра, ушбу ўсиш асосан Ўзбекистоннинг  ташқи ҳамкор мамлакатларида содир бўлган иқтисодий ўсиш билан боғлиқ бўлади. Хусусан, Россия, Туркия ва Қозоғистонда кутилаётган иқтисодиёт ўсиши ушбу мамлакатларда Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талабнинг ошишига ҳам олиб келади.

Шу билан бир вақта 2018 йилда инфляция миқдорининг кескин ошишига олиб келиш хавфи бор. Марказий банк хабарига кўра, бунга сабаб нафақат инфляция балким, иқтисодиёт эркинлаштируви, валюта курсларини либераллаштириш, ички нархларнинг ташқи нархларга мослашуви, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш миқдори ошиши ва импорт қилинадиган ёнилғи нархларнинг ўсиши ҳам бўлиши мумкин экан.

Бан прогноз қилишича, юқоридаги омиллар туфайли 2018 йилда ҳам йиллик инфляция миқдори 11,5-13,5 %ни ташкил этиши мумкин.

Марказий банк инфляция суръатларини имкон қадар қисқа муддатларда бир хонали сон даражасигача пасайтириш бўйича барча зарурий чораларни кўриб боради. Хусусан, қайта молиялаш ставкаси 2018 йил давомида ҳам 14 % миқдорида сақлаб туриш режалаштирилмоқда

Янгиликлар лентаси
0