ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Кеча 2 декабрь куни Ташкентда афғон уруши ветеранларига учта мукофот топширилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Мукофотларни Ўзбекистондаги Россия элчихонаси ҳарбий атташеси полковник Сергей Чернышев топширди.
Хусусан, Афғон уруши иштирокчиси ветеран Жўра Нормуродовга — “Жанговор хизматлари учун” медали, Гафур Худайкуловга эса — "Жасорат" медали топширилди.
Ушбу мукофотлар аслида 1989 йилда СССР Олий Совети Президиуми томонидан берилган, лекин уша даврдаги алғов-далғовлар туфайли ўз эгаларига қадар етиб бормаган.
Мукофотлар Россия президенти Владимир Путин томонидан қайтадан тасдиқланган. Охирги йилларда архивларни ўрганиш натижасида кўплаб мукофотлар ўз эгасини топмоқда. Қидирув ишлари барча мавжуд бўлган манбааларда тўхтовсиз олиб борилмоқда.
Тақдирлаш маросимида яна бир мукофот – “Дўстлик ордени”, Ўзбекистон Байналминалчи жангчилар иттифоқи раиси Талат Мурадовга, Россия ва Ўзбекистон орасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун топширилди.
Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими 2 декабр — Халқаро ногиронлар кунида бўлиб ўтди.