ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Жомбой тумани ҳокими Ҳ.Бўриев ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди, бу лавозимга вилоят ҳокими Т. Жўраев тавсиясига кўра, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Умиджон Назаров тасдиқланди.
Ҳоким томонидан туманда болаларни мактабгача тарбия муассасаларига жалб этиш қониқарсиз ҳолатдалигини қайд этган.
Сессияда шунингдек, ердан фойдаланишдаги ўзибўларчилик кескин танқид қилиниб, хусусан, алмашлаб экиш, ерни минерал ва маҳаллий ўғитларга тўйдириш эътибордан четда қолаётгани қўшимча қилинган. Бунинг устига, суғориладиган майдонларда ўзбошимчалик билан уй-жой қуриш ҳолатлари мавжуд.
Вилоят ҳокими ўз нутқида ёшлар тарбияси, жиноятчиликка қарши кураш, таълим сифатини ошириш борасида ҳам фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш юзасидан мулоҳазалар билдирди. Секторлар ишида фаоллик ва ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилиб, аҳоли билан мулоқот, уларнинг муаммоларига ечим топишда тўрт сектор фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди.