ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси 2017 йил якунлари бўйича тақдирланганлар рўйхатини эълон қилди.
ОФКнинг ҳакамлар учун махсус мукофоти ўзбекистонлик ФИФА рефериси, пляж футболи бўйича ҳакам Бахтиёр Намозовга берилди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари сайтида хабар берилди.
Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатида ишлаган осиёлик илк ҳакам бўлди.
Шу йилнинг баҳорида Намозов Багам оролларида бўлиб ўтган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатида ишлаганди. У Бразилия ва Таити жамоалари ўртасидаги финал учрашувини бошқарган.