ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг 24 ёшли жияни Ганя Усмонова ўзбекистонлик 29 ёшли теннисчи Важа Узоқовга турмушга чиқди.
Уларнинг тўй маросимидан олинган фото ва видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеолавҳаларда келин базм давомида турли либосларда чиққанини кўриш мумкин.
Базм ажойиб тарзда безатилган ҳашаматли залда бўлиб ўтган.
Саҳналаштирилган шоудек ташкил этилган тўй оқшомида албатта ўзбек миллий удуми келин салом ҳам ижро этилган.