ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Қимматбаҳо металлар ажратиб олиш бўйича жаҳоннинг йирик компанияларидан бири бўлган Красцветмет ва "Ўзкимёсаноат" АЖ қўшма корхона ташкил этди. Қўшма корхона кимё саноати соҳасидаги компанияларга хизмат кўрсатиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган турли иккиламчи материалларни йиғишга ёрдам бериш билан шуғулланади.
Корхона бош директори Михаил Дягилевнинг сўзларига кўра, Красцветмет Ўзбекистонда 2013 йилдан буён фаолият кўрсатади.
"Ўтган йиллар давомида биз Ўзбекистонга ишончли етказиб берувчи ҳамкор бўла олдик. Биз турли ускуналардан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган материалларни ажратиб олишда ёрдам кўрсатдик. Шунингдек, лабораториялар учун турли материаллар таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлайдиган намуналарни етказиб бердик. Натижада Ўзбекистон ҳукумати республика ҳудудида қўшма корхона ташкил этишга қизиқиш билдирди ва бу йил қўшма корхона ташкил этилди. Унинг вазифаси кимё саноати соҳасидаги компанияларга хизмат кўрсатиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган турли иккиламчи материалларни йиғишга ёрдам бериш бўлади", — деди Дягилев.
Завод бу йил Ўзбекистонга катализатор тизимлар етказиб бериш бўйича навбатдаги тендерда ғолиб чиқди. Красцветмет республикага яна бошқа турдаги катализаторларни етказиб беришни режалаштирмоқда.