ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Андижон вилояти Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғида газ қудуғи топилгани рост —деб тасдиқлади “Андижоннефт” ходими Sputnik мухбирига.
Ходим айтишига қараганда, айни дамда топилма хусусиятлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда, уни газ кони – деб эълон қилишга ҳали эрта.
“Янги топилган газ қудуғини газ кони деб эълон қилишга ҳали эрта. Унинг ёнидан яна 2-3 та қудуқдан газ топилса, кейин бз уни газ кони деб эълон қиламиз”, — деди “Андижоннефт” ходими.
Шунингдек, нефт компанияси ходими айтишига қараганда, қудуқнинг чуқурлиги, чиқаётган газ миқдори ва босими каби маълумотлар давлат сири тоифасидаги маълумот бўлгани туфайли, уларни эълон қилиш мумкин эмас.