ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Вашингтон Россия таъсири кучайганлиги туфайли Марказий Осиёда ўз позицияларини йўқотмоқда. Бу ҳақда Европарламент баёнотига таянган ҳолда RT хабар берди, деб ёзган РИА Новости.
Ҳужжатда, шунингдек, АҚШ Россия орқали Афғонистонга қурол-яроғ транспортировка қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлиги ҳам эслатиб ўтилган. 2015 йил Россия Бош вазири Дмитрий Медведев АҚШга 2008 йилдан буён қурол-яроғ ва аслаҳаларни транспортировка қилиш имкониятини бериб келаётган Шимолий тармоқ бўйича транзитни ёпган эди.
Бундан ташқари, Европарламент, Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларида савдо даражаси бўйича ҳам Москвадан анча ортда қолаётганини қайд этган. 2016 йилда АҚШнинг минтақа мамлакатлари билан амалга оширган савдо ҳажми 2,4%ни ташкил қилган бўлса, Россиянинг бу бозордаги улуши 18% даражасида сақланиб келмоқда.