Тошкентда пиёдани уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Матиз" русумли автомашина ҳайдовчиси жабрланган пиёдага ёрдам кўрсатмасдан ва бу ҳақда ички ишлар органларига ҳабар бермасдан ҳодиса жойидан кетиб қолган

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. 2017 йил 24 ноябрь куни Юнусобод туманидаги ТХАЙ кўчасида жойлашган "Турон" чойхонаси қаршисида "Матиз" русумли автомашинасида пиёда уриб юборилди. Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабарига асосан.

Сотрудник правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Уч рецедивист қочиб кетган руҳий касалхона раҳбарияти жазоланади

Хабарда айтилишича, 2017 йил 24 ноябрь куни соат 22:50 ларда, Юнусобод туманидаги ТХАЙ кўчасида жойлашган "Турон" чойхонаси қаршисида, ҳайдовчи — 1983 йилда туғилган эркак киши, "Матиз" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.
Шундан сўнг, ушбу йўналишда унинг кетидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи — 1995 йилда туғилган эркак киши, "Спарк" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлда ётган пиёдани босиб ўтган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда — 1987 йилда туғилган эркак киши олган тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

ДТП в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "ЗИЛ" катта тезликда 7 та машина ва автобусни уриб кетди
"Матиз" русумли автомашина ҳайдовчиси жабрланган пиёдага ёрдам кўрсатмасдан ва бу ҳақда ички ишлар органларига ҳабар бермасдан ҳодиса жойидан кетиб қолган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган "Тозалаш-антитеррор" тадбири давомида, 2017 йилнинг 25 ноябрь куни соат 11:00 да, ҳодиса жойидан кетиб қолган ҳайдовчи аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0