ОТБ Ўзбекистон тиббиёт соҳасини яхшилаш учун 45 миллион $ ажратади

© Информационная служба Министерства здравоохранения УзбекистанаМедицинские работники
Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиё тараққиёт банки лойиҳа доирасида 793 та янги оилавий поликлиникалар замонавий тиббиёт жиҳозлар билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши қишлоқ жойларда аҳолига тиббий-санитария ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 45 миллион доллар ажратишни тасдиқлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Инвестиции в бизнес - Sputnik Ўзбекистон
ЕИБ делегацияси ҳаракатлар дастурини тузиш учун Ўзбекистонга келади

ОТБнинг 2004 йилдан бири соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи лойиҳаси ҳисобланади. Унинг доирасида 793 янги оилавий поликлиникалардаги қишлоқ врачлик пунтлари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу кўмак ёрдамида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд бўлган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, юрак ҳасталикларини даволаш, бола туғишдан олдин кузатув ишларини яхшилашга имкони беради.

Бундан ташқари, республика тиббиёт ходимлари учун малака ошириш курсларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Германия банклари Ўзбекистонга 1 миллиард еврога яқин маблағ ажратади
Лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида рақамли ахборот тизимини жорий этилади. Келгусида ушбу тажриба республиканинг бошқа ҳудудларга татбиқ этиш режалаштирилган.

"Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими аҳоли саломатлигини яхшилашда ижобий натижаларга эришди. Лекин тиббий-санитария ёрдам сифатини яхшилаш зарурати мавжуд. Жумладан, республиканинг чекка туманларда. Биз тиббиёт муассасаларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва ходимларни малакасини ошириш борасида ҳукумат билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз", — деди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё соғлиқни сақлаш департаменти мутахассиси Меган Кунахан.

Эслатиб ўтамиз, ОТБ Ўзбекистонга 31,7 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилди.

Янгиликлар лентаси
0