Ўзбек ёзувчиси асари Евроосиё халқаро танловида мукофотга сазовор бўлди

Oбуна бўлиш
Халқаро танлов ташкилотчилари қарорига кўра, ушбу йўналишда ғолиб бўлган барча совриндорларнинг асарлари китоб ҳолида нашр этилади

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик ёзувчи Исажон Султон Швеция пойтахти Стокгольмда ўтказилган халқаро “Open Eurasia-2017” танловида совринли ўринни қўлга киритди.

Унинг “Ҳазрати Хизр изидан” асари “Кичик наср” йўналишида энг яхши асарлардан бири деб топилди, деб хабар бермоқда “Жаҳон” АА.

Халқаро танлов ташкилотчилари қарорига кўра, ушбу йўналишда ғолиб бўлган барча совриндорларнинг асарлари китоб ҳолида нашр этилади. 2017 йилда халқаро танловда 37 мамлакатдан 1100 муаллиф ўз асарлари билан қатнашди. Танлов VI “Open Eurasian literature festival & Book Forum” халқаро фестивали доирасида ўтказилди.

Исажон Султон 1967 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Авазбой қишлоғида таваллуд топган. Унинг “Муножот”, “Ойдинбулоқ”, “Боқий дарбадар”, “Озод”, “Боғи Эрам” номли китоблари чоп этилган. “Озод” романи учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ватан учун яшайлик” республика танлови ғолиби бўлган.

Янгиликлар лентаси
0