ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Кирсан Илюмжинов бошчилигидаги Халқаро шахмат федерацияси делегацияси Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Делегация Ўзбекистон Республикаси ҳукуматида учрашув ўтказади ва Тошкент шаҳридаги болалар шахмати фестивали очилиши маросимида иштирок этади.
Илюмжинов Ўзбекистонга шу йилнинг май ойида ҳам келганди. Ўшанда у шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари билан учрашганди. ФИДЕ раҳбари шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори — етти ёшли Одина Олимова билан дўстона дона сурганди.