Ўзбекистон бош прокурори Петербургда МДҲ ва ШҲТдаги ҳамкасблари билан учрашади

© Sputnik / Алексей ДружининВо время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси шунингдек, Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро прокурорлар ассоциацияси Минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. 29-30 ноябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 15-мажлиси ва МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мажлисларда Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон делегацияси шунингдек, Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро прокурорлар ассоциацияси Минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0