ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида илк маротаба авиақатновлар йўлга қўйилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Илк рейс чоршанба куни, яъни 29 ноябрда Қобулдан қабул қилиб олинади.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари"даги манбадан олинган хабарга кўра, парвозлар Афғонистоннинг Kam Air компанияси томонидан код-шеринг (рейсларни ҳамкорликда эксплуатация қилиш) шартномаси бўйича амалга оширилади.
Икки мамлакат ўртасида авиақатновлар Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи олдидан йўлга қўйилмоқда. Ашраф Ғани Ўзбекистонга декабр ойи бошларида келиши кутилмоқда.