Афғонистонда ўзбекистонлик ИД қўмондони қўлга олинди

© AFP 2023 / SHAH MARAIАфганские полицейские в Кабуле.
Афганские полицейские в Кабуле. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган икки кун ичида Афғонистон ҳудудида 50га яқин ИД ва "Ҳаққони тармоғи" гуруҳига мансуб жангарилар йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шимолидаги Жаузжан вилоятида “Исломий давлат” экстремистик ташкилотининг дала қўмондонларидан бирини ҳибсга олди, Синьхуа хабарига асосан.

Афғонистон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ва Афғонистон чегарасида икки нафар "наркобарон" йўқ қилинди

Жаузжан провинцияси полиция раҳбари Сайед Сарвар Хусайни хабарига кўра, ҳибсга олинган экстремистнинг номи Шерзод Анваров, келиб чиқиши Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан. Анваров бир гуруҳ ИДга мойил ўзбекистонлик жангариларни бошқариб турган. Шу вақтга қадар Анваров турли номлар остида яширинча яшаб келган.

Ўтган икки кун ичида Афғонистон ҳудудида ИД жангариларига қарши бир неча махсус операциялар бўлиб ўтди. Хусусан, 25 ноябрь куни АҚШ кучлари мамамлакат Шарқидаги Наҳангар провинциясида, учувчисиз аппарат ёрдамида 13 нафар жангарини йўқ қилди.

Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари 26 ноябрь куни ўтказилган 12та махсус операция давомида 41 жангарини йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда Афғонистон Мудофаа вазирлиги.

Янгиликлар лентаси
0