Россиядан UZCARD карталарига пул ўтказмаларини жўнатиш хизмати жорий қилинди

© uzcard.uzПластиковые карты Uzcard
Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
UZCARD карталарига пулни Россия ёки яқин хориж мамлакатларидаги исталган CONTACT тизими нуқталаридан жўнатиш мумкин

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. CONTACT тўлов тизими UZCARD карталари орқали ҳам пул ўтказмаларини жўнатиш хизматини жорий қилди. Бу ҳақда uzcard.uz хабар қилди.

Хабарда билдирилишича, пул ўтказмаларини UZCARD карталарига ҳисоб рақамининг реквизитларисиз, карта эгасининг исми, фамилияси, шарифи ва бошқа қўшимча ахборотлар талаб қилинмаган ҳолатда, фақат картанинг юз қисмидаги рақамларни кўрсатган ҳолда Россия ёки яқин хориж мамлакатларидаги исталган CONTACT тизими нуқталаридан жўнатиш мумкин.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Uzcard пластик карталарига MasterCard орқали пул ўтказиш мумкин бўлади

"Ўтказмалар АҚШ долларида амалга оширилади ва банклардан ҳам шу тартибда қабул қилинади. Жўнатма UZCARD картасига 1 дақиқадан бир неча дақиқагача бўлган вақтда келиб тушади, бу жараён эмитент банкка боғлиқ", — дейилади хабарда.

Хабарда жўнатмалар барча UZCARD карталарига жўнатилиши мумкинми ёки фақатгина халқаро пластик карталаргами эканлигига аниқлик киритилмаган.

Ҳозирги кунда республикадаги 29 та банк UZCARD карталари эмитентлари ҳисобланади. Ўзбекистонда биринчи бўлиб бу хизматни Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолияти Миллий банки йўлга қўйди, кейинчалик хизмат бутун республикага ёйилди. Тизимлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб ишларини Россиянинг кредит ташкилоти — "Азия-Инвест Банк" акционерлик тижорат банки амалга оширади.

Айни вақтда CONTACT Хитойнинг миллий тўлов тизими China Union Pay, Қирғизистоннинг миллий "Элкарт" тўлов тизими, Приднестровье Молдавия Республикасининг миллий "Приднестровье" тўлов тизими ва Молдованинг "Радуга" тизимлари билан халқаро пул ўтказмалари бўйича лойиҳалар устида ишламоқда.

Янгиликлар лентаси
0