ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбек футболи ишқибозларига Ўзбекистон Футбол федерацияси, келаси йилдан ташкил этиладиган Супер лига ва Про-лигалар учун логотиплар яратиш танловида қатнашиш таклиф этилмоқда.
“Агарда сиз бу тарихнинг бир бўлаги бўлишни ва футболимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз, бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Шу йилнинг 1 декабридан бошланадиган танловда сиз ўз вариантларингизни тақдим этиб, қимматбаҳо совринлар ютиб олишингиз ва албатта футболимиз тарихига киришингиз мумкин”, — дейилади ЎФФ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия Қўмитаси олий лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши борасида қарор қабул қилганди.