ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК сайтида CLICK тизими фойдаланувчилари учун чипталарни харид қилиш имконияти жорий қилинди.
"Барча Ўзбекистон аҳлига шундай имконият яратганимиздан мамнунмиз ва фойдаланувчиларимиз ушбу хизматни қулай деб топишади, деб ўйлаймиз", — деди CLICK компанияси бош директори Улуғбек Рустамов.
Бундан аввал CLICK фойдаланувчилари учун "Ўзбекистон темир йўллари" АКнинг темир йўл чипталарини харид қилиш имкони ҳам жорий қилинган эди.
12 ноябрдан эса "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси чипталарни Visa карта билан компания сайтида онлайн тарзда харид қилиш имконияти жорий этганди.
CLICK тизими — мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон ёки Интернет орқали турли товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради.