ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Исландия фуқаролар мудофааси департаменти мамлакатдаги энг йирик Ерайфайокутль вулқони яна фаоллашгани муносабати билан эвакуация режасини оммага эълон қилди.
Жумладан, мамлакат жануби-шарқида яшовчи аҳолига, агар вулқон отилишни бошласа, учта йиғилиш пунктларида тўпланиш ва келгуси кўрсатмаларни кутиш тайинланган. Вулқон кули отила бошласа яқиндаги биноларда жон сақлаш кераклиги тайинланган.
Вулқондаги ҳаракатлар жараёнлари сўнгги ойда анча кучайган. Ноябр ойи бошларида вулқон жойлашган ҳудудда ёриқлар ҳосил бўлгани учун хавфнинг "сариқ" даражаси белгиланди.
Вазият олимлар ва Исландия ҳукумати назоратига олинган.
Ерайфайокутль сўнгги бор 1727 йилда "уйғонган". Ундан аввалги табиий ҳодиса 1362 йилда рўй берган.