Германия Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

© Doris AntonyЗдании Посольства Узбекистана в Германии
Здании Посольства Узбекистана в Германии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия сиёсий доира вакилларига Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг амалга оширишнинг бориши тўғрисида батафсил ахборот берди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақавий тадқиқотлар Институти, Халқаро тадқиқотлар ахборот таҳлил маркази, "Тараққиёт стратегияси" Маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Германиянинг Берлин шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда "Тараққиёт стратегияси" Маркази матбуот хизмати хабар берди.

Германия банклари Ўзбекистонга 1 миллиард еврога яқин маблағ ажратади

Бугунги кунга қадар делегация аъзолари федерал канцлернинг идораси, Ташқи ишлар, Иқтисодиёт ва энергетика, Иқтисодиётни ривожлантириш ва ҳамкорлик федерал вазирликларида, Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар, Германия ташқи сиёсат фонди каби ташкилотлар вакиллари билан 20дан ортиқ учрашув, музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказдилар.

Ташриф доирасида ўтказилган дастлабки учрашувлар давомида "Тараққиёт стратегияси" Маркази ижрочи директори Акмал Бурханов Германия сиёсий доира вакилларига 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг амалга оширишнинг бориши тўғрисида батафсил ахборот берди. Ўз навбатида, немис ҳамкорлар бу дастурий ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий қилишда ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0