Ўзбекистон ва Корея орасида имзоланган шартномалар рўйхати эълон қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин
Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга давлат ташрифи доирасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik.  Ўзбекистон ва Корея республикалари президентлари ва бош вазирлари ва вазирлари томонидан имзоланган ҳужжатлар рўйхати қуйидагича: 

  1. Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёноти.
  2. 2018-2020 йилларда иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари бўйича ҳадли Келишув.
Подписание соглашения между АО Узбекенгилсаноат и правительством республики Корея - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Корея ўртасида қарийб 9 миллиард $лик шартномалар имзоланди
  • Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди билан Корея экспорт-импорт банки ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида Келишув.
  • Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандуми.  Ўзбекситон Миллий электрон савдо платформасини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битими.
  • Ташқи ишлар Вазирликлари ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури.
  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Корея Республикаси стратегия ва молия вазирлиги ўртасида Билимлар алмашинув дастури бўйича англашув Меморандуми.
  • Икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми.
  • Меҳнат вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми.
  • Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти ташрифи арафасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея орасида эришилган яна бир неча шартномалар ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, Жанубий Корея ва Ўзбекистон орасида фойдали қазилмалар геологик разведкаси, тиббиёт олийгоҳлари, автомобил саноати, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш борасида шартномалар имзоланган эди.

    Янгиликлар лентаси
    0