Самарқанд вилоятида йил бошидан 359 киши ўз жонига қасд қилишга уринган

© Foto : Prokazan.ruОдин из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты
Один из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар идоралари, прокуратура ҳамда мутасадди идоралар фуқаролар ўз жонига қасд қилишининг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари лозим даражада олиб борилмаётганлиги таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Самарқанд вилоятида йил бошидан буён 359 киши ўз жонига суиқасд қилган, бунинг оқибатида 169 нафар шахс ҳаётдан кўз юмган, деб ёзади "Зарафшон" нашри.

Нашрнинг ёзишича, бу ҳолатларнинг юзага келишига маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар идоралари, прокуратура ҳамда мутасадди идоралар томонидан фуқароларнинг ўз жонига қасд қилишининг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини лозим даражада олиб бормаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Хабарда шунингдек, вилоятда оғир турдаги жиноятлар сони кўпайиб кетганлиги қайд этилган.

"Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳокимият органлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида бир мунча ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг ўн ойида умумий жиноятчилик (6068 та) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 90 та (1,5 фоиз)га камайган бўлса-да, оғир ва ўта оғир жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, ўғрилик, талончилик, фирибгарлик кўпайганлиги қайд этилди. Бу криминоген вазиятни издан чиқарувчи ва аҳолини ваҳимага солувчи ушбу турдаги жиноятларга қарши курашиш ишлари етарли самара бермаганлигини кўрсатмоқда.

Жиноят содир этган 6697 нафар фуқаронинг 127 нафари вояга етмаганлар, 780 нафари аёллар, 1550 нафари ўқимайдиган ва ишламайдиган шахслар экани аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш, бандлик масалаларида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан бирга бошқа давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти талаб даражасида эмаслигидан далолатдир", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0