Кореяда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида китоб чоп этилди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 ноябрь куни нашр этилган ушбу китоб 8 бўлим, 320 саҳифадан иборат бўлиб, кўплаб суратлар билан бойитилган

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Корея Республикасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев" номли китоб чоп этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

50 минг нусхада чоп этилган ушбу китоб 8 бўлим, 320 саҳифадан иборат бўлиб, кўплаб суратлар билан бойитилган.

Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Сеулда тантанали кутиб олинди
Нашрда Шавкат Мирзиёевнинг аввал Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи, сўнг президент сифатидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилган. Давлат раҳбарининг мамлакат ва хорижда сўзлаган нутқлари, жумладан, президент лавозимига киришиш маросими, Конституция байрами, Янги йил байрами, БМТ Бош ассамблеяси сессиясидаги нутқидан иқтибослар келтирилган.

Китобда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳаларда бошланган жуда муҳим ислоҳотлар таҳлилига катта эътибор қаратилган. Иқтисодиётнинг либераллашуви, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоялаш бўйича аниқ чора-тадбирлар, валюта бозорини либераллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, вилоятларга нисбатан янги сиёсат, сўз эркинлиги ва конституциявий ҳуқуқ тамойилларини ҳимоя қилиш, буларнинг барчаси Мирзиёев ташаббуси билан бошланган янги ислоҳотларнинг дастлабки натижаларидир.

Китобнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" номли бобида ушбу дастур чуқур таҳлил қилган.

Мирзиёев: каждая страна ЦА формирует будущее региона - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёв корейслар Ўзбекистонда яшаётганининг 80 йиллиги билан табриклади
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсатдаги минтақавий ҳамкорликнинг янги суръатига туртки бўлган, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларини янги босқичга олиб чиққан ташаббуслари ҳақида сўз юритилган. Ўтган бир йил давомида президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий давлатларга ташрифи, Ўзбекистонга ташриф буюрган бир неча давлат раҳбарлари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари билан бўлиб ўтган музокаралари ҳақида атрофлича маълумот берилган.

Китобда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги кўп йиллик савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка ҳам кенг ўрин ажратилган.

Китоб "Uz Kor Economy Media Group" томонидан чоп этилган. Унинг муаллифи машҳур журналист ва ёзувчи Чо Чоль Хён.

Янгиликлар лентаси
0