БМТ болалар жамғармаси Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга ёрдам беради

Oбуна бўлиш
БМТ болалар жамғармаси Ўзбекистондаги ваколатхонаси республикада кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн республикадаги кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

Инвестиции в бизнес - Sputnik Ўзбекистон
ЕИБ делегацияси ҳаракатлар дастурини тузиш учун Ўзбекистонга келади

Куни кеча Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Актам Хаитов БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн билан учрашув ўтказди.

Томонлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронлар, шу жумладан болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилишни мустаҳамлашга келишиб олишди.

Бундан ташқари, БМТ болалар жамғармаси томонидан республика бўйича кам таъминланган оилалар рўйхати тузилиб, меҳнат вазирлиги ходимларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машғулотлар ўтказиб берилади.

Янгиликлар лентаси
0