АҚШдаги ватандошлар Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр

© WikipediaПосольство Узбекистана в Вашингтоне
Посольство Узбекистана в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 сентябрда Нью-Йоркка ташрифи чоғида президент билан учрашувда иштирок этган ватандошлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 сентябрда Нью-Йоркка ташрифи чоғида президент билан учрашувда иштирок этган ватандошлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, унда шунингдек, АҚШнинг турли штатларидаги ўзбек диаспоралари ассоциациялари фаоллари ва мамлакатдаги етакчи университетларда таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 23 августа принял первого заместителя Председателя правительства Российской Федерации Игоря Шувалова - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев бизни олиб кетгани келган экан - АҚШда яшаётган Нодир Зокиров ҳикояси

Ҳар бир қатнашчи Ўзбекистон президенти томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасида ўз нуқтаи назарини билдирди.

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази лабораторияси мудири, биология фанлари номзоди А.Маҳмудов 2018 йил январида Ўзбекистонга боришни режалаштирганини билдирди. Олим икки мамлакат скрининг клиникалари ва лабораториялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишда ўз ёрдамини таклиф этди. У АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Newborn Screening дастури доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга рози бўлганлигини маълум қилди. Мазкур дастур янги туғилган чақалоқларнинг 4 кунлигидаёқ улардаги 60тагача генетик касалликларни аниқлаш имконини беради. Гап бола ДНКсида кодланган, 5-10 йилдан кейин юзага чиқадиган вируслар ҳақида бормоқда.

Далласдаги Техас университети профессори, физика-математика фанлари доктори А.Зоҳидов Тошкентда Халқаро илмий техника маркази – турли мамлакатлар олимлари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватловчи ҳукуматлараро ташкилот фаолиятини қайта тиклаш таклифи билан чиқди.

Бундан ташқари, олим Ўзбекистонда Италиянинг Триест шаҳрида жойлашган ва ЮНЕСКО ҳамда МАГАТЭ шафелигида фаолият юритувчи Халқаро назарий физика маркази филиалини очишни таклиф этди. Ўзбекистондаги илмий-техник база ва қуёш энергетикаси соҳасидаги юксак салоҳият ҳисобга олинса, марказ иши барча турдаги қайта тикланувчи муоқбил энергия манбалари тадқиқотига йўналтирилиши мумкин.

Узбекский предприниматель Бобир Акилханов - Sputnik Ўзбекистон
АҚШдаги ўзбек тадбиркори: 20 йил ичида бу ерда биринчи ўзбек миллиардерини кўрамиз

А.Зоҳидов Ўзбекистонда юқорида айтилган марказларнинг очилишида ва республика олим ва тадқиқотчилари учун халқаро грантлар олиш жараёнида кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Техас штатидаги Бэйлор университети профессори, кимё фанлари доктори Б.Долимбек Ўзбекистон Фанлар академияси ва бошқа қатор университетларнинг илғор халқаро тажриба ва стандартлар асосида ўз-ўзини молиявий таъминлашга ўтиши жараёнида шахсан қатнашишга тайёрлигини билдирди. Олимнинг фикрича, бу олий таълим ва илмий тадқиқотлар сифатини оширади, Фанлар академияси ва бошқа олий ўқув юртларини давлат бюджети ҳисобидан таъминлаш учун кетадиган харажатларни қисқартиради.

Олимлар шу йилнинг декабрида Ўзбекистонга сафарлари чоғида ушбу масалаларни Ўзбекистон илмий ҳамжамияти вакиллари билан муҳокама қилишларини билдиришди.

ConTex LLC компанияси президенти, кимё фанлари номзоди Ж.Авлянов айни пайтда мамлакат текстиль саноатига нанотехнологияларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб турибди. Тадбиркор олим республикада тиббиёт ва мудофаа саноати ҳамда ФВВ ходимлари либосларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган "ақлли текстил" маҳсулотларини экспортга мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.

Гарвард университети талабаси Х.Зоҳидова ўқишни тугатганидан сўнг оиласи билан Ўзбекистонга қайтишга тайёр. У республиканинг етакчи университетларида дарс бериш орқали олий таълим соҳасида юрт равнақига ҳисса қўшишни режалаштирган.

Ўзбек диаспораси вакиллари Ўзбекистон раҳбарига хориждаги ватандошларга қаратган эътибори ва юксак ишончи учун миннатдорлик билдирдилар.

Улар Ватан тараққиёти учун ҳисса қўшишга тайёр эканликларини яна бир бор таъкидлашди.

Янгиликлар лентаси
0