ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия опера юлдузи Дмитрий Хворостовский вафот этди, деб хабар бермоқда РИА Новости, хонанданинг оила аъзоларига асосан.
"Оиламиз номидан, бош мия саратонига қарши икки ярим йиллик курашдан сўнг 55 ёшида севимли опера баритони, турмуш ўротоғи, ота, ўғил ва дўст — Дмитрий Хворостовскийнинг вафоти ҳақида хабар берамиз. У ушбу тонг, 22 ноябрь куни ўзининг Лондондаги уйи яқинида, ўз оила аъзолари даврасида осойишта вафот этди. Унинг жўшқин овози доимо биз билан бўлади", — дейилган хонанда оиласи томонидан Facebookда тарқатилган расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Хворостовскийнинг саратон касалига чалингани ҳақидаги хабар дастлаб 2015 йилнинг июнь ойида пайдо бўлган эди.
Машҳур опера қўшиқчиси бош мия саратони касалига чалинганидан сўнг овозини сақлаб қолган, лекин оёқда ўзини тик тутиб туришга қайналган.
"Мен борига шукур қилиб, бугунги куннинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олиб яшашга ҳаракат қилаяпман", — деган эди хонанда ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида.
Беш йиллик ўқиш вақтининг ўзидаёқ Хворостовский "Евгений Онегин", "Травиата", "Фауст", Пиковая дама", "Иоланта" каби машҳур операларда солист бўлиб Красноярск опера юлдузига айланади.
1994 йида хонанда Британия фуқаролигини олди ва Лондонга кўчиб ўтди, лекин ҳар йили ёзда ўз ватани Россияга гастролга келиб турди.
Дмитрий Хворостовский 2011 йилда Тошкентдаги "Истиқлол" саройида ҳам Игорь Крутой билан биргаликда концерт берган эди. Ўшанда 4 минг кишилик улкан залда бирорта ҳам бўш ўрин қолмаган эди.
Дмитрий Хворостовскийнинг 4 нафар фарзанди бор.
Хонанданинг жуда кўп мукофотлари бор. Улар орасида Глинка номли РСФСР давлат премияси (1991), Россия Халқ Артисти (1995), Ватанга хизмати учун ордени (2017).