АҚШда Сайфулло Соиповга нисбатан айблов эълон қилинди

© AP Photo / Craig RuttleA photo of Sayfullo Saipov is displayed at a news conference at One Police Plaza Wednesday, Nov. 1, 2017, in New York. Saipov is accused of driving a truck on a bike path that killed several and injured others Tuesday near One World Trade Center.
A photo of Sayfullo Saipov is displayed at a news conference at One Police Plaza Wednesday, Nov. 1, 2017, in New York. Saipov is accused of driving a truck on a bike path that killed several and injured others Tuesday near One World Trade Center. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соиповга умумий ҳисобда 8 та қотиллик, 12 та қотиллик содир этишга уриниш, ИД террорчилик гуруҳига кўмак бериш ва кўмак беришга уриниш, зўравонлик ва транспорт воситасига зарар етказиш бандлари бўйича айблов қўйилди

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. 31 октябрь куни Манхеттенда юк машинасида бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлган Сайфулло Соиповга терроризм ва қотиллик бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Соиповга умумий ҳисобда 8 та қотиллик (ҳужум қурбонлари сони бўйича), 12 та қотиллик содир этишга уриниш (жабрланганлар сони бўйича), ИД террорчилик гуруҳига кўмак бериш ва кўмак беришга уриниш, зўравонлик ва транспорт воситасига зарар етказиш бандлари бўйича айблов қўйилди.

Фото подозреваемого в наезде на велосипедистов Сайфулло Саипова - Sputnik Ўзбекистон
Нью-Йоркда одамлар умрига зомин бўлган Сайфулло Соипов ҳақида нималар маълум

22 банддан иборат айблов хулосасини ҳакамлар ҳайъати чиқарган. Энди Соипов ўз қилмишлари учун суд олдида жавоб беради, дейилади Нью-Йорк жанубий округи прокурори ҳужжатида. Айбловнинг икки моддаси бўйича Соиповга умрбод қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси берилиши мумкин.

Адлия вазирлиги хабарида қайд этилишича, Соипов юк машинасида ҳужум қилишга уни телефон орқали кўрган ИД видеоси илҳом берганини тан олган. У жиноятни содир этишни бир йил аввал ўйлаб қўйган, ҳужумдан икки ой аввал эса "кўпроқ бегуноҳ одамлар жабрланиши" учун уни юк машинаси ёрдамида амалга оширишга қарор қилган. У терактдан бир ҳафтача олдин юк машинасини ижарага олиб, уни бошқаришни машқ қила бошлаган.

Соипов юк машинасида Манхэттеннинг жануби-ғарбида жойлашган велосипедчилар йўлагида учраган велосипедчиларни босиб, бир неча кўча юриб ўтган, сўнгра мактаб автобусига урилиб тўхтаган.

Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳат олган.

Янгиликлар лентаси
0