ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Пойтахт бозорларида шакар тақчиллиги юзага келган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Шу кечаю-кундузда дўконларда пайдо бўлган шакарнинг нархи эса 6500 сўмни ташкил қилмоқда.
Аксарият дўкон ва расталарда шакар йўқлиги туфайли қанднинг килоси 7500 сўмга чиқиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси савдо дўконларига шакар маҳсулотини етказиб берилиши ва ички бозорда шакар нархининг асоссиз ошишига йўл қўйилмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Компания томонидан аҳоли учун шакарни 5000 сўмдан ошмаган нархда сотиш имконияти яратилаётганлиги ҳақида маълум қилган эди.