Талабаларга академик таътил бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишАкция "Большой этнографический диктант" в городах России
Акция Большой этнографический диктант в городах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу рўйхатда 22 турдаги касалликлар қайд этилган

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Жорий йил 17 ноябр куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Таълим соҳасида янги тартиб: фанларни ўзлаштира олмаган талабалар курсда қолдирилади

Қарор талабларига кўра, таълим муассасалари талабаларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатда 22 турдаги касалликлар қайд этилган. Жумладан, рўйхатда сил касаллигининг фаол ва асоратланган шакллари; сурункали кечувчи ўпканинг носпецифик касалликлари билан боғлиқ юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража), II ва III даражали сурункали қон айланиши бузилиши; барча турдаги хавфли ўсма касалликлари; оғир ва қўшма травматик шикастланишлар; тез-тез такрорланувчи тутқаноқли хуружлар; гиёҳвандлик, ортирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ) касалликлари ўрин олган.

Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари: боғчадан талабаликкача
Шу йил октябрда фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) курсда қолдирилиши ҳақида Олий ва ўрта таълим вазирлигининг буйруғи қабул қилинган. Ушбу буйруқнинг 46-бандига кўра, фанларни белгиланган муддатда ўзлаштира олмаган талабалар (академик қарздорлар) олий таълим муассасаси ректори буйруғи асосида курсда қолдирилади.

Узрли сабаблар билан ўқув режа талабларини бажармаган талабаларга янги ўқув йили бошидан академик қарздорликларни топшириш учун алоҳида режа тақдим этилади. Бироқ олий таълим муассасаси маъмурияти томонидан ички тартиб қоидаларини ёки олий таълим муассасининг низомини бузганларни талабалар сафидан чиқариш мумкин эмас. Шунингдек, талабалар касал бўлган пайтлар, таътил, академик таътил, ҳомиладорлик ва бола туғиш таътили пайтларида талабаларни тингловчилар сафидан чиқаришга йўл қўйилмайди.

Янгиликлар лентаси
0