ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик олим ва агрономлар Ставрополь ўлкаси ҳукумати вакилларига пахта етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришди, деб хабар берди ўлка қишлоқ хўжалик вазирлиги.
Ҳудудда пахта етиштириш истиқболларига бағишланган йиғилишда ўлка ҳукумати раиси ўринбосари Эркинбек Алимов, қишлоқ хўжалиги вазири Владимир Ситников, Будённовск, Левокумск ва Нефтекумск туманлари раҳбарлари иштирок этди.
Таъкидланишича, ўлка шарқидаги табиий иқлим шароитлари пахта етиштириш учун жуда қулай бўлиб, замонавий ишланмалар ёрдамида унинг рентабеллигини 63%гача етказиш мумкин.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўлкада пахта далалари майдони 120 минг гектаргача етказилади.
Ҳозирда минтақада пахтачилик билан атиги битта корхона — Будённовск туманидаги "Русь" ЁАЖ шуғулланади (50 гектар).