Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг куёви билан дўст тутинди

© Instagram / Рамзан КадыровРамзан Кадыров и Ойбек Турсунов
Рамзан Кадыров и Ойбек Турсунов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз Instagramида Ўзбекистонга уюштирган сафари давомида Шавкат Мирзиёевнинг куёви - Ойбек Турсунов билан танишгани ҳақида ҳикоя қилган

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Рамхан Қодиров Ойбек Турсуновдек ажойиб биродар ва инини топдим, деб ёзиб, унинг ўқимишлилиги, виждонлилиги ва камтаринлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

Энг муҳими, Ойбек Турсуновнинг Ўзбекистон келажагига бўлган ишончи қатъий, дея этироф этган Чеченистон раҳбари.

Глава Чечни Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Рамзан Қодиров Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди
"Ойбек Турсунов сингари ажойиб дўст ва инини топганим, мен учун катта бахт. У ўта ўқимишли, виждонли ва камтарин йигит. Унинг давлат даражасидаги фикрлаш кўлами, ўз Ватани — Ўзбекистон келажагига бўлган қатъий ишончи менга жуда манзур бўлди! Ойбек Турсуновдек йигитлар бор экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз атрофига ўзига сафдош ва маслакдош бўлган ажойиб жамоани тўплаганини англадим. Азиз иним, менинг уйим эшиги сен учун ҳамиша очиқ! Албатта, биз Бухоро ва Самарқанддаги сингари хуштаъм паловни тайёрлай олмаймиз, аммо сен Ўзбекистонда татиб кўра олмайдиган чечен таомлари билан меҳмон қиламиз! Шунингдек, энди сенинг Чеченистонда ҳам қўрғонинг борлигини айтмоқчиман", — деб ёзган Қодиров.

 

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.

Янгиликлар лентаси
0