ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Эртага Тошкентга АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли келади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган", — дейилади хабарда.
Парламентлараро алоқалар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида музокалар олиб бориши, шунингдек, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор объектларга ташриф буюриши кутилмоқда.