ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Қозоғистон грузиялик "қонундаги ўғри" Дато Сванни мамлакатдан чиқариб юборди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати вакили Алмас Садубаев.
"Қозоғистон ИИВ ва МХҚ ходимлари миграция қонунчилигини бузганлиги учун грузиялик криминал авторитет, "қонундаги ўғри" Дато Сван лақабли Герлиани Давид Нугзаровични мамлакатдан чиқариб юборди", — дейилган матбуот хизмати хабарида.
Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, у Қозоғистонга бошқа шахс номига берилган паспорт ёрдамида "ўғрилар мафкурасини" тарқатиш мақсадида келган.
Қозозоғистон ички ишлар вазирлиги томонидан узоқ ва яқин чет эл мамлакатларидан криминал авторитетларнинг республикага кириб келишига қарши чоралар доимий равишда кўрилмоқда, дейилган вазирлик хабари сўнгида.