ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Ушбу йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистонга АҚШ Конгресси вакилларидан иборат делегация келади, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
"Конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида музокаралар олиб бориши, шунингдек, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор обектларга ташриф буюриши кутилмоқда", — дейилган хабарда.
Ушбу ташриф парламентлараро алоқалар доирасида,амалга оширилмоқда. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган.