ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ҳиндистонлик талаба Мануш Чхиллар халқаро "Дунё Гўзали — 2017" танлови ғолиби бўлди, деб хабар қилмоқда танлов ташкилотчиси матбуот хизмати.
Гўзаллик маликаси ҳозир 20 ёшда. У Тиббиён университети талабаси. Мануш ҳинду ва инглиз тилида сўзлашади ва ҳинд миллий рақслари билан шуғулланади.
"Дунё Гўзали — 2017" танловида иккинчи ўрин мексикалик Андреа Мезе, учин ўрин эса Буюк Британиялик Стефани Хиллга насиб бўлди.
Танловнинг финал босқичи Хитойнинг Санья шаҳрида бўлиб ўтди. Ундан дунёнинг 118 мамлакатидан 18-26 ёшли қизлар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз Дунё Гўзали конкурси 1951 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2015 йилдан бошлаб танлов ташкилотчилари конкурс шартлари рўйхатидан қатнашчиларнинг сузиш кийимида чиқиш шартини олиб ташлашди. Унинг ўрнига бўлажак гўзаллик маликаларининг шахсий хусусиятларига кўпроқ эътибор бера бошланди.