Миллий банк Россия экспорт маркази билан 100 миллион долларлик келишув имзолади

© Commons.wikimedia / Or2008Национальный банк Узбекистана
Национальный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келишув "Росэксимбанк"нинг "Ўзмиллийбанк" иштирокида юқори технологияли товарлар ва Россия ишлаб чиқарувчиси хизматларини тақдим этиш бўйича кредит линияси ҳисобидан молиялаштириш билан боғлиқ бўлган суғурта қопламасини таъминлашни назарда тутади

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Россия экспорт маркази АЖ (РЭМ) ўртасида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит лимитини ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Снятие денежных средств в банкомате - Sputnik Ўзбекистон
Миллий банк сўм ва доллар берувчи 55та банкомат ўрнатади

Хабарга кўра, келишув РЭМ гуруҳи иштирокчиси – ЭКСАР томонидан "Росэксимбанк"нинг "Ўзмиллийбанк" иштирокида юқори технологияли товарлар ва Россия ишлаб чиқарувчиси хизматларини тақдим этиш бўйича кредит линияси ҳисобидан молиялаштириш билан боғлиқ бўлган суғурта қопламасини таъминлашни назарда тутади.

"РЭМ гуруҳи экспорт кредитлари ва инвестицияларининг тадбиркорлар ҳамда сиёсий хавфлардан суғуртаси бўйича ижобий тажрибага эга. Россиянинг юқори технологияли товарлар ва хизматларини етказиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо айланмаси доимий равишда ошиб бормоқда. Келишувнинг имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги экспорт алоқаларининг бундан кейинги кенгайишига туртки беради", – дейди РЭМ компаниялари гуруҳи раҳбари Пётр Фрадков.

Имзоланган кредит келишуви "кафолатсиз" ҳисобланади, яъни ҳукумат кафолатини тақдим этишни талаб қилмайди.

Янгиликлар лентаси
0