ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. АҚШ давлат департаменти янги йил байрамида Европага боришни мўлжаллаган америкаликлар учун огоҳлантириш эълон қилди. Эълон департамент сайтида келтирилган.
"Экстремистлар туристик объектлар, транспорт тизими, бозор, савдо марказлари ва маҳаллий ҳукумат биноларига ҳужум қилишни кўзлашда давом этишмоқда. Бундан ташқари, меҳмонхоналар, ресторанлар, оммавий кўнгилочар масканлар, ўқув муассасалари, аэропортлар эҳтимолий ҳужумлар учун устувор нишон бўлиб қолмоқда", дейилади хабарда.
Давлат департаменти Франция, Швеция, Россия, Испания ва Финляндияда содир бўлган терактларни эслатиб ўтган.