Эрдўғон АҚШ жангарилар Раққани тарк этишларига ёрдам берди деб ҳисобламоқда

© AFP / ADEM ALTANПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрдўғон Қўшма Штатлар ер усти операцияларида суриялик курдлар (YPG) билан ёнма-ён қатнашаётганига эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон АҚШни Суриянинг Раққа шаҳридан ИДнинг ўнлаб террорчилари олиб чиқиб кетилишига алоқадор деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Министр обороны РФ генерал армии Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда ҳарбий операция якунига етмоқда - Шойгу

Эрдўғон Қўшма Штатлар ер усти операцияларида суриялик курдлар (YPG) билан ёнма-ён қатнашаётганига эътибор қаратди. Туркия уларни фаолияти тақиқланган курдистон ишчи партиясига алоқадор террорчилар деб ҳисоблайди.

Туркия президентининг айтишича, Вашингтон бронетехника ва бошқа қуроллар бўлган 3,5 мингта юк машинаси билан таъминланган YPG жангариларига пул тўлаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Бундан ташқари, у АҚШнинг Сурияда 13та ҳарбий базаси борлигини билдирди.

"Мазкур ҳолатда АҚШнинг бу ишда қатнашмаётгани, балки шунчаки кузатиб тургани ҳақидаги гаплари қанчалик ишонарли?", — деди Эрдўғон журналистларга.

Туркия раҳбари Анқара Вашингтонга Раққа ва Манбижада ИДга қарши биргаликда курашишни таклиф қилганини, аммо Штатлар "бир террорчи гуруҳ ёрдамида иккинчисига қарши курашни" афзал кўрганини айтди.

Янгиликлар лентаси
0