Аҳоли фикри: Ўзбекистон учун энг катта хавф – экстремизм, коррупция ва порахўрлик

© AP Photo / Umida AkhmedovaЛюди прогуливаются рядом с центральным рынком в Ташкенте
Люди прогуливаются рядом с центральным рынком в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Диний экстремизм ҳақидаги хавотир олдинги йиллардагига нисбатан камайган

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Аҳолининг 64,1 фоизи диний экстремизмни Ўзбекистон учун энг катта хавф деб ҳисоблайди. Бу ҳақда "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига асосланиб РИА Новости хабар қилди.

"Ўзбекистон учун энг катта хавф борасидаги илгари ўтказилган тадқиқотлар натижаси билан солиштирилганда, диний экстремизм ҳақидаги хавотир 2017 йилда 54,1 фоизгача пасайган", — дейилади "Ижтимоий фикр" эълон қилган матбуот релизида. 2015 ва 2016 йилларда худди шу мавзуда ўтказилган сўровномаларда мос равишда 80 ва 85 фоиз иштирокчилар диний экстремизмни энг катта хавф деб баҳолашган.

Узбекистанцы во время праздника - Sputnik Ўзбекистон
Жамоатчилик фикри: идеал оила бўлиш учун неча фарзанд бўлиш керак?

Диний экстремизмни энг катта хавф деб ҳисоблайдиганлар асосан Наманган ва Фарғона вилоятларида – 86,7 ва 78,7 фоиз.

Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон учун энг катта хавфлар "учлиги"дан шунингдек коррупция ва порахўрлик(62,4%), ижтимоий соҳадаги муаммолар — ишсизлик, нархлар, турмуш даражаси (56,2%) жой олган. Жиноятчилик ва гиёҳвандликнинг ошиши сўровда иштирок этганларнинг 35,9 фоизини ташвишга солади.

Сўровда қатнашганларнинг 31,6 фоизининг фикрича, терроризмга қарши кураш Ўзбекистон келажагини қуришда энг муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда тинчлик, барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролар ўртасидаги ҳамжиҳатлик (92,1%), турмуш даражаси ва сифатини ошириш (66,4%), аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш биринчи ўринда туради. Ўзбекистонда тинчлик ва хотиржамликни сақлашнинг асосий кафолати деб президент (92,6%) эътироф этилган, иккинчи ўринда армия (58,2%), учинчи ўринда ҳокимият органлари (26,3%) жойлашган.

Сўров Ўзбекистондаги барча вилоятларда, Қорақалпоғистон ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган. Унда 1,1 киши қатнашган, улардан 41%и эркаклар ва 59%и аёллар, шаҳар аҳолиси 51%, қишлоқ аҳолиси 49%. Сўровда 18 ёшдан бошлаб турли ёш тоифалари вакиллари иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0