Тошкентдаги қабристон назоратчиси Япония императори ордени билан мукофотланди

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мироқил Фозилов қабристонга дафн этилган япон фуқароларининг қабрларига қараган. 2015 йилда ушбу қабристонни кўргани келган Япония бош вазири Синдзо Абэ назоратчининг саъй-ҳаракатларидан ҳайратда қолган

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Япония ҳукумати ўзбекистонлик Мироқил Фозиловни император ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

У 40 йил давомида Тошкентнинг Яккасарой туманидаги "Фозил ота" қабристонига дафн этилган япон фуқароларининг қабрларини обод қилиш билан шуғулланган. Бу ерга асосан Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистон пойтахтига сургун қилинган япон ҳарбий асирлари дафн этилган.

75 ёшли Фозилов Ўзбекистонда дафн этилган япон фуқаролари тарихини сақлаб қолгани ва қабристонни обод қилгани учун "Кўтарилаётган қуёш, кумуш нурлар" ордени билан мукофотланди.

Фозиловнинг отаси ҳам 60 йил давомида ушбу қабристон назоратчиси бўлган ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов топшириғи билан қабристонга "Фозил ота" номи берилган.

Янгиликлар лентаси
0