Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва молия вазири тайинланди

Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида Эркабай Таджиев ишлаб келаётган эди

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Рашид Насруллаевич Раҳматов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда KRuz.uz.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон иқтисодиёт вазири туман ҳокими этиб тайинланди

Р.Раҳматов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида Эркабай Таджиев ишлаб келаётган эди. У Ўзбекистон президентининг фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, KRuz.uzнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Садиқов Махмуд Саидахмедович Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири лавозимига тайинланди.

Махмуд Садиқов ўтган йилнинг октябрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0