ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев республика ёшлари, уларнинг вакиллари ҳамда ОАВ ходимларини онлайн мулоқотга таклиф этди.
Онлайн мулоқотда ёшлар етакчиси Ўзбекистон ёшларининг муаммо, савол ва таклифларини эшитади ҳамда ташкилотнинг охирги 20 кунлик фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
Хабар берилишича, онлайн мулоқот 16 ноябрь куни соат 20дан 21гача бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси бошчилигидаги делегация Россиянинг бир нечта шаҳарларида бўлди ва у ерда меҳнат қилаётган ҳамда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ўтказди.