ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. 2017 йил октябр ва ноябр ойи бошидаги муддат давомида Бухоро вилоятига ташриф буюрган хорижий сайёҳларнинг сони 10 фоизга кўпайди, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Бухоро вилоятида қадимий обидаларига 590 минг киши ташриф буюрди. Улар ичида энг кўпи (90 фоиз) ўзбекистонликлар ташкил қилади.
Хорижий сайёҳлар энг кўп — 70 минг нафари Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.
Бундан аввал, таниқли Россия ишбилармони Алишер Усмонов Бухорода янги сайёҳлик мажмуасини барпо этиши ҳақида хабар берилганди. Ушбу мажмуа таркибида замонавий кичик қаватли мехмонхоналар, маданий, соғломлаштириш, савдо-сотиқ ҳамда кўнгил очар марказлар қурилади.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси янги сайёҳлик ҳудуди учун алоҳида жой ажратиб берди. Лойиҳа ташаббускорларига Гиждувон кўчаси ва "Кўҳна ва боқий Бухоро" маданий маърифий мажмуаси ўртасидаги майдони 10 гектар бўлган ер жой берилди.
Ушбу қурилиш объекти яратишига Миллий банкнинг кичик корхонаси NBU Bukhara Invest жавобгар бўлади. Лойиҳанинг батафсил концепцияси 2018 йил январ ойига қадар ишлаб чиқиш зарур.