ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Иссиқ-кўлда аёл ўз турмуш ўртоғини бўридан қутқарди. Ожиза йиртқични пичоқ ёрдамида чавақлаб ташлади, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса 7 ноябр куни кечқурун юз берган. Мирбек Келгенбаев хотини ва саккиз яшар ўғли билан уйга қайтаётган маҳалда, Соричот-Эрташ давлат қўриқхонаси ёнида уларнинг машинаси юрмай қолади.
Мирбек машинани таъмирлашга киришади. Ўғил отасининг ёнида туради. Эркакнинг рафиқаси Эльнура — исиниш учун юк ортиш ва юк тушириш пункти биносига кириб кетади. Бўри худди шу вақтда Мирбекка ҳамла қилган. Лекин эркак жониворни қулоғидан маҳкам тутишга улгуради ва тиззаси билан ерга босиб, хотинига "пичоқни олиб чиқ", деб бақиради. Эльнура югуриб келиб, жониворни шахсан ўзи пичоқлаб ташлайди.
Мирбек Келгенбаев эртаси куни маҳаллий касалхонага олиб борилган, олган жароҳатлари дезинфекция қилинган ва у қутуришга қарши эмланган.